ЧАНА

ЧАНА, чена (рус. сани сузидан) — асосан, қор ва муз сиртида сирпаниб юриладиган ғидцираксиз аравача. Усти очиқ, ёпиқ (кажавали), соябонли ва б. хиллари бор. Сирпанғич ёғоч (чанғи) устига ўрнатилган корпусдан иборат. Баъзан, сирпанғич ёғоч тагига металл ҳам қопланади. Чанадан транспорт ва спорт воситаси, болалар ўйинчоғи сифатида фойдаланилади. Чанани одам, от, бугу, итлар ва ҳатто ғозлар тортиб юриши мумкин. Асосан, қиш узоқ давом этадиган ва қор кўп ёғадиган шимол мамлакатларида кенг тарқалган. Қад. Миср, Русь ва б. баъзи мамлакатларда Чана дафн маросимларида ҳам қўлланилган. Ўзбекистон ҳудудида, асосан, болалар ва спорт Чанаси ишлатилади. Чананинг 6 — 8 спортчига мўлжалланган «чанақайиқ» русумли спорт тури резинаполимер материаддан тайёрланади.