ЧАЛАТИШЛИЛАР

ЧАЛАТИШЛИЛАР (Edentata) йўлдошли сут эмизувчилар туркуми. Уз. 12 см дан 1,2 м гача. Оддинги оёқларининг 2 ёки 3 та бармоғи бошқаларига нисбатан йирикроқ бўлиб, кучли тирноклари бор. Тишларида эмал ва илдиз бўлмайди, доим ўсиб туради; озиқ ва йиртқич тишлари ривожланмаган (номи шундан). Йўлдоши содда, 3 оиласи (чумолихўрлар, ялқовлар, совутлилар) бор. Жан., Марказий ва Шим. Америкада тарқалган. Ер устида, дарахтларда яшайди. Ўсимлик ва ҳашаротлар билан озикланади. Кўпчилик турларининг гўшти истеъмол килинади.