ЧАҒДАВУЛ

ЧАҒДАВУЛ, чангдовул (мўғулча — чағдаул, чағдуул) — 1) Чингизийлар, Темурийлар армиясида қўшиннинг ортарьергард қисми. Унга шаҳзодалар ва тажрибали лашкарбошилар қўмондонлик қилган;

2) қўшиннинг орт (арьергард) қисми қўмондони. Хива хонлигида отлиқ қоровул сардори ҳам Чағдавул деб юритилган. Бухоро хонлигида ҳарбий мансаблардан бири хисобланиб, қоровул, йўлчи ва жосусдан юқори турган. Айни пайтда арьергард қўшинида хизмат килувчи аскар ҳам Чағдавул истилоҳи билан ифодаланган.