ЧАД

ЧАД (Tchad), Чад Республикаси (Republique du Tchad) — Марказий Африкадаги давлат. Майд. 1284 минг км2. Аҳолиси 9 млн. га яқин киши (2002). Пойтахти — Нжамена ш. Маъмурий жиҳатдан 28 префектурага булинади.

Давлат тузуми. Чад — республика. Амалдаги конституцияси 1996 й. 31 мартда кабул килинган. Давлат бошлиғи президент (1991 й. дан Идрисс Деби), у умумий туғри ва яширин овоз бериш йули билан 5 й. муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 2 палатали (Миллий мажлис ва Сенат) парламент, ижрочи ҳокимиятни президент ва ҳукумат амалга оширади. Президент бош вазирни тайинлайди.

Табиати. Чад ҳудудининг кўп қисми бал. 250—400 м булган ясси текисликдан иборат. Мамлакат шим. қисми Саҳрои Кабир чўлида жойлашган, жан. Соҳил деб аталувчи чул ва чала чул ландшафтли саванна ва Судан табиий областининг бир қисмини эгаллайди. Чекка шим. да Тибасти тоғлиги бор (энг бал. жойи 3415 м, Эми-Куси тоғи). Мамлакат шим. шарқида Эннеди ва Эрди платолари, жан. шарқий қисмида Вадаи массиви жойлашган. Чадда боксит, диатомит, каолин, нефть, қалай, уран, олтин конлари бор; Чад кулидан сода ва туз олинади.

Иқлими шим. да тропик чўл иқлими. Янв. нинг ўртача траси 15°, июлники 30° гача (айрим ҳолларда 50° гача бориши мумкин). Ўртача йиллик ёғин 100—250 мм. Жан. да экваториал муссонли иклим. Қиш мавсуми (окт. — нояб. дан апр. —майгача) қуруқ. Ўртача тра энг совуқ ойда 21°, энг иссиқ ойда 33°, ўртача йиллик ёғин (250—1000 мм) шим. дан жан. га томон ортиб боради. Шим. дадоимий оқар дарёлар йўқ. Жан. да кема қатнайдиган йирик дарёси — Шари. Мамлакатнинг ғарбий чегарасида Чад кўли жойлашган. Шим. даги тошлоқ чўлларда тиканакли ярим бута ва буталар, воҳаларда ток, хурмо ўстирилади. Чекка жан. да қизилқўнғир тупроқларда саванналар мавжуд, баобаб дарахти ҳам учрайди. Саванналарда йирик сут эмизувчи ҳайвонлар — фил, жирафа, кийик, буйвол, каркидон; йиртқичлардан — арслон, леопард, сиртлон, чиябўри бор. Шари дарёсининг юқори оқимида маймунлар учрайди. Қушлардан туяқуш, сақоқуш, қизилғоз бор. Илон, калтакесак ва ҳашарот кўп. Ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва ўрганиш учун Закума миллий боғи ташкил этилган. Аҳолисининг 1/3 қисмидан кўпроғини шаринил тилларида сўзлашувчи халқлар, 1/3 қисмини араблар ташкил этади. Чад кўлининг жан. да чад тилларида сўзлашувчи муби, хауса, масса халқлари, Камерун билан чегарага яқин жойларда мбум халқи яшайди. Расмий тиллар — француз ва араб тиллари. Аҳолининг ярмидан купи маҳаллий динларга эътиқод қилади, қолганлари мусулмон суннийлар; христианлар ҳам бор. Йирик шаҳарлари — Нжамена, Мунду, Абеше.

Тарихи. Чад ҳудудида одам қадимдан яшаб келган. 9-а. да Чад кўли ҳавзасида Канем давлати пайдо бўлган. Канем давлати таназзулга учрагач, 14-а. охирида Борну давлати ташкил топди. 19а. охиригача ҳоз. Чад ҳудудининг турли қисмларида Вадаи (14-а.), Багирми (16а.), Раббаҳ (19-а.) давлатлари вужудга кедди. 19-а. охири — 20-а. бошларида Чад кўли ҳавзасини Буюк Британия, Германия, Франция эгаллаб олишга интилдилар. 1900 й. Ч. Франциянинг ҳарбий ҳудуди деб эълон қилинди. Унинг айрим қисмларини босиб олиш 1914 й. гача давом этди. 1904 й. Чад ҳудуди УбангиШари — Чад мустамлакалари федерацияси (1910 й. дан Франция Экваториал Африкаси) (ФЭА) таркибига кирган. 1914 й. Чад Убанги-Шаридан ажратиб олиниб, ФЭАнинг алоҳида мустамлакасига айлантирилди. 2-жаҳон уруши йиллари (1939—45) Чад «Озод Франция» ҳарбий қисмлари тузиладиган ҳудудга айланди. Урушдан кейинги йилларда Чадда миллий озодлик ҳаракати авж олди. 1946 й. Чад ФЭА таркибида Франциянинг «денгиз ортидаги ҳудуди»га айланди. 1947 й. тузилган Чад илғор партияси Чад мустақиллиги учун олиб борилган курашга раҳбарлик қилди. 1957 й. Чадда африкаликлардан иборат ҳукумат кенгаши тузилди. 1958 й. 28 нояб. да Ч. Франция Ҳамжамияти таркибидаги республика деб эълон кшшнди. Миллий озодлик ҳаракати авж олиши натижасида Франция ҳукумати Чадга мустақиллик берди. 1960 й. 11 авг. да Чад мустақил давлат деб эълон қилинди. 1975 й. ҳарбий тўнтариш бўлиб, ҳукумат тарқатиб юборилди. Шу пайтдан бошлаб мамлакатдаги турли ҳарбийсиёсий гуруҳлар ўртасида бир неча бор қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтди. 1990 й. дек. да ҳокимият тепасига Идрисс Деби бошчилигидаги Миллий қутқариш ватанпарварлик ҳаракати келди ва у кўп партиявийлик демократик тузумни жорий этиш йўлини танлади. Чад 1960 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР суверенитетини 1993 й.12 янв. да тан олган, 1994 й. 16 сент. дан дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 11 авг. — Мустақиллик куни (1960).

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Демократия ва тараққиёт учун миллий уюшма, 1992 й. тузилган; Тараққиёт ва янгиланиш миллий иттифоқи; Миллий қутқариш ватанпарварлик ҳаракати, 1990 й. тузилган; Янгиланиш ва демократия учун иттифоқ, 1992 й. асос солинган; Ч. миллий озодлик фронта, 1965 й. ташкил этилган. Чад касаба уюшмалари бирлашмаси, 1988 й. тузилган.

Хўжалиги. Чад — иктисодий жиҳатдан заиф ривожланган мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қ. х. нинг улуши 39%, саноат ва қурилишники 15%, хизмат кўрсатиш соҳасиники 46% ни ташкил этади.

Қишлоқ хўжалиги — иқтисодиётнинг асоси. Қ. х. нинг асосий тармоғи — деҳқончилик. Маҳсулоти четга чиқариладиган асосий экини пахта. Шунингдек, ер ёнғоқ, шоли, буғдой, тариқ, жўхори экилади; хурмо ўстирилади. Аҳолининг 1/3 Қисми кўчманчи ва ярим кўчманчи чорвадорлик билан шуғулланади. Чорвачилигида қорамол, қўй ва эчки боқилади. Дарёлари ҳамда Чад ва б. кўлларда балиқ овланади.

Саноати яхши ривожланмаган. Унинг асосий тармоғи — тўқимачилик. Озиқовқат саноатида гўшт, ун, шоли оқлаш, ёғ, шакарқанд, пиво пишириш здлари бор. Чад кўлидан ош тузи ва сода қазиб олинади. Йилига ўртача 92 млн. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади.

Автомобиль йўллари уз. — 32,7 минг км, т. й. йўқ. Логоне ва Шари дарёларида 1 й. да 3 ой кема қатнайди. Нжаменада халқаро аэропорт бор. Чад четга пахта, қорамол, гўшт, тери чиқаради; четдан нефть маҳсулотлари, озиқ-овқат, транспорт воситалари олади.

Ташқи савдода Португалия, Франция, АҚШ, Германия, Япония билан ҳамкорлик қилади. Маорифи ва илмий муассасалари.

Чадда 8 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун бошланғич таълим мажбурий. Таълим француз тилида олиб борилади. Бошланғич мактабга болалар 6 ёшдан қабул қилинади. Бошланғич мактаб 6 й. лик. Ўрта мактабда ўқиш 7 й. Ўрта техника таълими тўлиқсиз ўрта мактаб негизида мактаб ва интларда амалга оширилади. Олий таълимни Нжаменадаги Чад университети беради. И. т. муассасалари: Пахта ва тўқиш инти, Миллий гуманитар фанлар инти, планетарий, қ. х. бюроси, илмий техника бюроси, геогр. тадқиқот стяси ва б.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Чадда француз тилида «ИнфоЧад» («Чад ахбороти») кундалик бюллетень чикади (1964 й. дан). Чад ахборот агентлиги 1964 й. да ташкил этилган. Чад миллий радиоси ҳукумат радиостяси ҳисобланади; 1955 й. тузилган. Чад телевидениеси, ҳукумат хизмати.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Чад худудидан палеолит ва неолит даврига оид крятошларга ишланган расмлар топилган. Чаднинг ўтроқ аҳолиси Логоне ва Шари дарёлари водийларидаги кичикроқ шаҳарчаларда истиқомат қилади. Аҳоли қишлокларда томи чўққисимон, деворлари лой билан сувалган доирасимон ва тўғрибурчакли кулбалар қурадилар. Шаҳарларда ички ҳовлили, ясси томли, атрофи кунгурадор девор билан ўралган уйлар барпо этадилар. Чад жанубида 8—10-а. ларга оид қад. маданият ёдгорликлари (керамика буюмлари, одам ва ҳайвон тасвирлари туширилган сопол ва бронза ҳайкалчалар, одамнинг лойдан тайёрланган бошлари) топилган. Чадда қадимдан амалийбезак санъатининг тўқувчилик, каштачилик, кандакорлик, кулолчилик каби турлари ривожланган.

Мусиқаси. Чад халқларининг халқ қўшиқлари пентатоникага асосланади; рақслардан мдомланг (овчилар рақси), ндон мбесси, байян, нъдасьон (маросим рақси), саи, басака (байрам рақси) турлари кенг тарқалган. Чолғу асбоблари: зарбли — барабан (3 барабандан иборат ансамбль машҳур), шақилдоқ, кўнғироқча, ксилофонлар; пуфлама созлар — алгаита (гобой тури), камигцдан ясалган кларнет ва б. Профессионал ансамблларда пуфлама созлар барабанлар билан бирга ишлагилади. 1970 й. Миллий раке ансамбли ташкил этилган.