АЗОВ БЎЙИ ҚИРЛАРИ

АЗОВ БЎЙИ ҚИРЛАРИ — Украинанинг жан.-шарқидаги қирлар. Донецк ш. яқинида Донецк қирлари билан туташади. Мутлақ бал. 324 м. Ер юзаси лёссимон жинслар билан қопланган, заминида кристалл жинслардан таркиб топган фундамент ётади. Кўп қисми ҳайдалган. Ён багирларида унда-бунда бетагачалов ўсимликлари билан қопланган жойлар учрайди. Каолин, темир рудаси, графит, нефелинли сиенит, қурилиш материаллари бор. А. б. қ. да Украина дашт қўриқхонасининг филиали жойлашган.