АБАД

АБАД (араб. — сўнгги йўқ, мангулик) — 1) доимий, яъни бирор бир ҳаракатнинг узлуксиз давом этиши. Абаддан «абадий», «абадийлик», «абадият», «абадо» каби сўз атамалар ясалган. Улар «ни-ҳояси йўқ», «чексиз», «чексизлик», «заволсиз» каби фалсафий, илмий тушунча ва маъноларни ифодалайди. Абаднинг зидди «азал»дир. Азал — энг аввалги давр, ибтидоси бўлмаган ўтган замон»;

2) мангу (ўлимсиз) ҳаёт, абадийлик. Ислом дини таълимотига кўра, «абадийлик» тушунчаси аввало Аллоҳга тегишлидир. Охиратдаги жаннат ва дўзах ахли ҳам абадийликка мансубдирлар.