АН…

АН… (юн. а, унли сўзлар олдидан an) — чет сўзларда, асосан юнонча сўзларда ишлатиладиган олд қўшимча.

Бу қўшимча сўз ўзагида ифодаланган маънонинг инкор этилишини билдиради. Мас, абиогенез, анаэроблар. Ҳозирги ўзбек тилидаги но-, бе-, ғайри каби қўшимчаларга тўғри келади. Mac, анормал (ғайри мўътадил), анорганик (ноорганик) ва б.