АБА

АБА — Нигерия жан. даги шаҳар. Аба дарёси бўйида, Порт-Харкорт — Энугу т. й. ва автомобиль йўли кесишган жойда. Аҳолиси 264 минг (1991). Мойли пальма маҳсулотлари сотиладиган жой. Совун ва пиво з-длари, ёғ, тўқимачилик корхоналари бор.