АЗОКСИБИРИКМАЛАР

АЗОКСИБИРИКМАЛАР — сариқ кристалл моддалар. Таркибида азоксигуруҳ бўлган органик бирикмалар; спиртда, эфирда яхши эрийди, сувда эримайди. Азоксибирикмаларнинг ранги уларнинг таркибида азоксигуруҳ борлигидандир. Электролитик усулда қайтарилса, азобирикмаларга, концентрланган сульфат кислота таъсирида эса оксиазобензолларга айланади. Саноатда Азоксибирикмалар нитрозобирикмаларга арилгидроксиламинлар таъсир эттириб олинади. Азобензол ва бензин олиш учун ишлатилади.