АЗИМУТАЛ ЮЛДУЗ — фундаментал астрономиядаги атама; осмон гумбазидаги вазияти яхши маълум бўлган, астрономик асбоб доимийсини аниқлаш учун кузатиш дастурига киритиладиган ёруғ юлдуз.