АЗИМОВА Шаҳноза Содиқовна (1951.8.8, Тошкент) — Ўзбекистон Республикаси фан арбоби (1999). Биол. фанлари д-ри (1988), проф. (1993). Тошкент давлат ун-тининг кимё ф-тини битирган (1972). Ўзбекистон ФА Ўсимлик моддалари кимёси ин-тида лаборант, кичик илмий ходим, катта илмий ходим (1972—79), Ўзбекистон ФА Биокимё ин-тида илмий ходим (1979 — 92), 1992 й. дан Ўзбекистон ФА Генетика ва экспериментал биология ин-тида молекуляр генетика лаб. мудири. Илмий ишлари молекуляр биол., генетика, рекомбинат оқсиллар олишга оид. Азимова нормал ва рак ҳолатида тиреоид гормонлар рецепторларини ўрганган.