АЗИМОВ Шерали Азимович

АЗИМОВ Шерали Азимович (1928 — 1993) — гелминтолог олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1976), ветеринария фанлари д-ри, проф. (1972), Ўзбекистон (ҳоз. Самарқанд) қишлоқ хўжалиги ин-тининг ветеринария ф-тини тамомлаган. Ўзбекистон ветеринария и. т. ин-ти гелминтология лаб. мудири (1957— 64), ин-т директори (1965 — 78). 1979 й. дан Самарқанд қишлоқ хўжалиги инситутида проф. Илмий ишлари Ўзбекистонда учрайдиган асосий гельминтоз касалликларининг эпизоотологияси, патогенези, диагностикаси ва уларга қарши кураш чораларига бағишлаган.