АЗИМБОЙ МИСКАР

АЗИМБОЙ МИСКАР (19-а. ўрталари) — қўқонлик ҳунарманд. Уста Мулла, «Катта мискар» номлари билан Фарғона водийсида шуҳрат қозонган. Азимбой мискар ясаган чилим, қумғон, дастшў, офтоба ва б. буюмлар Ўзбекистондаги музейларга қўйилган.