АЗИЛЬ МАДАНИЯТИ

АЗИЛЬ МАДАНИЯТИ — Франция ва Пиренея я. о. нинг шим. қисмида мезолит даврининг бошида яшаган кабилалар маданияти. Франциянинг жан. даги (Арьеж департаменти) Мас-д’ Азиль гори номи б-н аталган. 1887 й. француз олими Э. Пьет олиб борган қазишлар натижасида мазкур ғордан юқори палеолит даврининг охиридан то Рим давригача бўлган кўпгина маданий ёдгорликлар топилган. Улар орасида чақмоқтошдан ясалган доирасимон қирғич ва б. тош қуроллар бор. Ишланиши жиҳатидан юқори палеолит қуролларидан фарқ қиладиган буғу суягидан ясалган мингдан ортиқ санчқи (гарпун) топилган. Булардан мезолит даврига тегишлилари Азиль маданиятига оид. Бу маданият қабилалари жамоа бўлиб яшаган, овчилик ва балиқ овлаш билан шуғулланган.