АЗЕНКУР ЖАНГИ

АЗЕНКУР ЖАНГИ — Кале ш. (Франция)дан тахм. 60 км. жанубда жойлашган қишлоқда бўлган жанг. Юз йиллик уруш даврида 1415 й. 25 окт. да Азенкур жанги яқинида инглиз қироли Генрих V қўшини (8 минг камончи ва 1 минг пиёда рицарлар) француз армияси (4—6 минг аскар, асосан пиёда оғир қуролланган рицарлар, шунингдек арбалетчилгр) устидан ғалаба қозонган. Жанг тақдирини ҳаракатчан инглиз камончилари қўшинининг устунлиги ҳал қилган. Инглиз қўшинлари Франциянинг шим. ни, жумладан Парижни эгаллашган.