АЙЮБИЙЛАР

АЙЮБИЙЛАР — Миср, Сурия, Meсопотамия, Жан. Арабистонда 12 – а. охири — 13-а. да ҳукмронлик қилган сулола. 1171 й. Салоҳиддин томонидан асос солинган; салибчиларга қарши муваффақиятли урушлар олиб борган. Айюбийларнинг асосий (Миср) тармоғи 1250 й. мамлуклар томонидан тугатилган.