АЮТТХАЯ

АЮТТХАЯ, Аютия, (расмий номи Пра-Накхонси-Аюттхая) — Таиланддаги қад. шаҳар. Менам пасттекислигининг марказий қисмида. Аҳолиси 100 минг киши атрофида. А. Марказий Таиландда т. й. билан Менам дарёси кесишган жойдаги муҳим савдо-транспорт ту-гуни, шоликорлик р-нининг маркази. Шоли оқлайдиган, вино ва консерва з-длари бор. Ҳунармандчилик (кумуш буюмлари и. ч.) тараққий этган. Аюттхая 1350 й. да бунёд этилган ва бирмаликлар вайрон қилиб ташлагунга қадар (1767) мамлакат пойтахти бўлган. 19 – а. да қайта бунёд этилган. Аюттхая таи халқи қад. маданиятининг ёдгорлигидир. На Праман (7 —9-а. лар), Буддасаван (14-а.), Ражапуран (15-а.), Пра Срисанпет (15 — 16-а. лар) ибодатхоналари ва саройлар бор.