АЮҚА (1647 — 1724) — қалмиқлар хони. Ҳокимият тепасига 1672 й. келиб Волга бўйларидаги барча қалмиқларни бирлаштирган ва ўз мулкини анча кенгайтирган. Россия ҳукумати Аюқа ми хон деб 1712 й. тан олган. Аюқа дам Жунғария, дам Россияга ён босиб турган, баъзан эса рус ерларига чопқунлар уюштирган. Чоризм Куй и Волга бўйида ўз мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида Аюқани қўллабқувватлаган ва унинг ҳарбий кучларидан Аштархон қўзғолони (1705 — 06) ва Булавин қўзғолони (1707 — 08)ни бостиришда, шунингдек Шимолий уруш (1700 — 21)да фойдаланган.