АЙТБАЕВ

АЙТБАЕВ Султамурод (1951.20.10, Қўнғирот тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Хўжайли пед. билим юртини тугатган (1970). 1970-77 й. ларда Қўнғирот туманидаги 14-мактабда, 1977 й. дан 7-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси. Айтбаев раҳбарлигидаги мактаб дурадгорлик тўгараги қатнашчилари туман кўрик танловларида совринли ўринларни эгаллаган.