АЙРИТОЖЛИЛАР (Choripetalae) — иккипаллалиларга мансуб кенжа синф. Гулбарг (тожбарг)лари туташмаган. 200 га яқин оиласи (раънодошлар, сутламадошлар, токдошлар, гулхайридошлар, гунафшадошлар, зирадошлар ва ҳ. к.) бор. А. туташ тожбарглиларга нисбатан соддароқ тузилган.