АЁЗ

АЁЗ — туркий халқлар топишмоқли эртакларида анъанавий каҳрамон. Доно ва тадбиркор. Оддий халқ ҳимоячиси, сезгир ва сўзамол, кишилар қалбига йўл топа биладиган киши. Ҳар бир сўзи, ҳаракат ва ҳолати таълимий-дидактик аҳамиятга эга. «Аёз, кўрган кунингни унутма, хом чориғингни қуритма» мазмунидаги мақоллар Аёз ҳақидаги эртак ва ривоятлар таъсири натижасида юзага келган.