АЙН-САЛОҲ

АЙН-САЛОҲ (Ин-Салоҳ) — Жазоирдаги воҳа, Жазоир Саҳрои Кабирининг ўрта қисмида, Саҳрои Кабир чўлини кесиб ўтувчи Лагуат-Зиндер автомобиль йўлида. Аҳолиси 6 минг киши чамасида. Аҳоли манзили ва савдо ҳунармандчилик маркази — Айн-Салоҳ. Хурмозорлар бор. Артезиан қудуғидан сув ичилади. Айн-салоҳдан жан.-ғарбда Жабал-Берга газ кони топилган.