АЙМАНОВ Шакен Кенжатоевич (1914.15.2 – 1970.23.12) — қозоқ актёри ва реж. Қозоқ миллий бадиий киносининг бошловчиларидан. 1933 й. дан М. Авезов номидаги Қозоқ драма театрида, 1940 й. дан кинода ишлаган. «Жамбул», «Абай қўшиқлари», «Найзатош этагида» ва б. фильмларда суратга тушган. Унинг «Севги ҳақида қисса» фильми билан Қозоғистонда мунтазам бадиий фильмлар ишлаш одат тусига кирди. Жанр жиҳатдан хилма-хиллик, миллийликка, муаммолар аҳамиятига эътибор б-н фильмлар ишлаш Айманов ижодига хос. Машҳур фильмлари: «Саҳро қизи» (К. Гаккел билан ҳамкорликда), «Биз шу ерда яшаймиз», «Оталар ери», «Бир туманда», «Атаманнинг тугатилиши» ва б. 1984 й. дан «Қозоқфильм» А. номи билан юритилади.