АЙЛАНТ

АЙЛАНТ, сассиқ дарахт (Ailanthus) — айлантдошлар (симарубдошлар) оиласига мансуб дарахтлар туркуми, 10 тача тури маълум. Шар-қий Осиё ва Ҳиндистонда кўпроқ тарқалган. Украина, Қрим, Шим. Кавказ, Белоруссия ва Ўрта Осиёда новча Айлант ёки Хитой зарангги (A. altissima) деган бир тури хушманзара ўсимлик сифатида ўстирилади. Шу тур Ўзбекистонда (умуман Ўрта Осиёда) ҳам ўстирилади. Айлантнинг барглари йирик, патсимон мураккаб, бадбўй. Гуллари майда, икки жинсли (баъзи турларида бир жинсли), шингил тўпгулларга йиғилган Айлант тез ўсади. Деярли барча турлари мебель тайёрлашда, қурилиш материали сифатида, буюмлар ясашда ҳамда қоғоз тайёрлашда ишлатилади. Хитойда Айлант барги билан айлант ипак қурти боқилади.