АЙИРБОШЛАШ ШАРТНОМАСИ

АЙИРБОШЛАШ ШАРТНОМАСИ — мулк қилиб олиш ва топшириш мажбурияти ифодаланган шартнома. Бунга кўра, ҳар бир тараф бошқа тарафга бир товарни бошқа товарга алмаштириб беради. Айирбошлаш шартномасига нисбатан тегишинча олди-сотди тўғрисидаги қоидалар қўлланилади. Бунда ҳар қайси тараф алмаштириш йўли билан топшириш мажбуриятини олган товар сотувчи ва қабул қилиш мажбуриятини олган товарни сотиб олувчи ҳисобланади (ЎзР Фуқаролик кодекси, 497-модда).