АЙҒИРБАЙТАЛСОЙ

АЙҒИРБАЙТАЛСОЙ — ЎзР Фарғона вилоятининг шим.-ғарбий қисмидаги сой. Чодаксойнинг ўнг ирмоғи. А. Қорамозор тизмасининг жан.-шарқий ён бағридаги 11 булоқ сувидан ҳосил бўлади. Уз. 15 км. А. Тераклитоғ билан Жулайтоғ тизмалари орасида кенг водийдан ўтади. Сувининг кўп қисми май-июнь ойларида оқади. Вегетация даврида сувининг 72% суғоришга сарф бўлади. Наманган вилоятининг Поп туманидаги тоғ олди текисликларини суғоради.