АЯМАЖУЗ

АЯМАЖУЗ (араб. айём — кунлар, ажуз — кампир) — қишнинг охирги кунлари. Март ойининг биринчи ҳафтасида бўладиган совуқ ва изғиринли кунлар. Аямажуз ҳақида халқ орасида «аямажуз олти кун, қаҳр айласа қаттиқ кун», «Аямажуз кирганда тўқсон — бир кунимча йўқсан» каби нақллар тарқалган. Чорвачи қозоқхалқи Аямажузни ўтамали деб атайди. Аямажуз чорванинг қишловдан қайтиб, қўзилаш олдидан ориқдаб, қишдан аранг чиққан вақтига тўғри келади, шундай пайтда баъзан қорбўронли кунлар бошланиб, эҳтиёт чоралари кўрилмаса, мол қирилиб кетиши мумкин.