АЯҒУЗ

АЯҒУЗ — Қозоғистоннинг Шарқий Қозоғистон вилоятидаги дарё. Уз. 492 км. Ҳавзасининг майд. 15,7 минг км2. Кичик Аяғуз ва Катта Аяғуз сойларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Чала чўлдан оқади. Суви кўпайган вақтида Балхашгача етиб боради. Асосан қордан сув олади. Ёз вақтида суви шўр бўлади. Суви суғоришга сарфланади.