АХВИРПАТ

АХВИРПАТ — Суғдда 5 — 8 – а. ларда мавжуд бўлган ижтимоий атама. Ҳокимларнинг сайисхона (отхона)си нозирини англатган. Маълум вақтларда Ахвирпатлар сиёсий ҳаётда ҳам фаол иштирок этганлар. Мас, Сугднинг бир қисми — Қашқадарё воҳасида 7 – а. га оид «ахвирпат» сўзи ёзилган тангалар ҳам зарб қилинган. Ахвирпат атамаси ўрта асрлардаги мирохўр атамаси билан алмашган. Муғқалъа ҳужжатларида Ахвирпатга 50 драхма миқдорида маош белгиланганлиги қайд этилган.