АХУНБАЕВ Иса Коноевич (1908.12. (25) .9 — 1975.5.1, Тошкент) — жарроҳлик соҳасидаги йирик олим. Қирғизистон ФАнинг академиги ва биринчи президенти (1954 й. дан). Қирғизистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1972). Ўрта Осиё тиббиёт ин-тини тугатган (1935). Қирғизистон тиббиёт ин-ти директори (1948 й. дан). Илмий ишлари эндемик буқоқ, тиреотоксикоз ва эхинококкоз муаммолари, шунингдек юрак ва йирик томирлар жарроҳлигига оид.