АХОМАНИЙЛАР

АХОМАНИЙЛАР — Ахоманийлар давлатинк бошқарган қад. форс подшоҳлари сулоласи (мил. ав. 558 — 330). Ахоманийлар сулоласи қад. форс уруғидан бошланиб, бу уруғ асосчиси Ахоман (қад. форсчада Хахоманиш) афтидан, мил. ав. 7 – а. бошида Элам чегараларига — Парсуа (юн. Персида) деб ном олган вилоятга кўчиб келган форс кабилаларининг йўлбошчиси бўлган. Ахоман ўғли Теисп (Чишпиш) ва унинг бевосита авлодлари: Кир I, Камбис I, Кир II Аншан (Шим. Эламдаги вилоят) шоҳлари ҳисобланган. Қад. Шарқнинг кўпгина мамлакатларини босиб олган Кир II А. салтанатини барпо этган. Ахоманийларнинг катта тармоғи Камбис II вафоти (522) билан тугаган. Кичик тар-моққа Доро I асос солган.

Ахоманийлар сулоласи: Кир II (550 — 530) (Форс ва Аншанда 558 й. дан ҳокимлик қилган), Камбис II (530-522), Доро I (522 – 486), Ксеркс I (486 – 465), Артаксеркс I (465424), Ксеркс II (424), Суғдиён ёхуд Секудиан (424 — 423), Доро II (423 — 404), Артаксеркс II (404 – 358), Артаксеркс III (358 – 338), Арсес (338 – 336), Доро III (336 – 330).