АХИЛЛ ПАЙИ — болдирнинг уч бошли мускули пайи, йўғон бўлиб, товон суягига ёпишган. Болдирни букишга, гавдани тик тутишга ёрдам беради. Пай товондаги энг нозиқ ва заиф жой бўлганлиги учун унга урилганда одам тик тура олмай қолади. Шу сабабли номи «Ахиллес товони» ибораси (қ. Ахилл) б-н боғлиқ бўлса керак.