АХЕЙ ИТТИФОҚИ

АХЕЙ ИТТИФОҚИ (мил. ав. 280146) — Пелопоннесда мил. ав. 280 й. да ташкил топган юнон шаҳар-давлатлари уюшмаси. У Македониядаги шаҳар камбағалларига ва қулларга қарши курашишни мақсад қилиб олган. Ахей вилоятида ташкил топиб, кейинроқ унинг ҳамма ерига тарқалган. Мил. ав. 251 й. га келиб иттифоққа Сикион ҳам қўшилди. Стратег Арат даврида Ахей иттифоқига Коринф, Аргос, Мегара ва б. шаҳарлар ҳам аъзо бўлган. Иттифоққа кирган жамоалар ички мухториятдан фойдаланган. Олий ҳокимият иттифоқчи фуқароларнинг мажлисига топширилган. Бу мажлис ахейларнинг қад. диний маркази Эгион ш. да йилига 2 марта чақирилиб турилган. Мажлис муҳим масалаларни ҳал қилиш билан бирга юқори мансабдорларни сайлаган. Бироқ Ахей иттифоқига Спарта, Элида ва Мессениянинг кириши Римни хавотирга солган, Рим А. и. ишига фаол аралаша бошлаган, бу эса Ахей иттифоқининг қаршилигига дуч келган. Мил. ав. 146 й. да Рим Юнонистонни босиб олганидан кейин Ахей иттифоқи тарқатиб юборилган.