АХБОРОТ ОЛИШ КАФОЛАТЛАРИ ВА ЭРКИНЛИГИ

АХБОРОТ ОЛИШ КАФОЛАТЛАРИ ВА ЭРКИНЛИГИ — ҳар бир шахснинг ўзи исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга ҳақли эканлиги. ЎзРда барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжат, қарор ва б. хил материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим (ЎзР Конституциям, 30-модда). «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги ЎзР қонуни (1997 й. 24 апр.)га кўра, ҳар бир фуқаро ўз манфаатларига дахлдор ахборотни бепул, бошқа ахборотларни келишув бўйича ҳақ тўлаб олиш имконига эга. Шахснинг бу ҳакда ёзма ёки оғзаки мурожаатига қисқа муддатда, узоғи билан 30 кундан кечиктирмай жавоб берилиши шарт. Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги ЎзРда кутубхона ва ҳужжатхоналардан фойдаланиш бепуллиги, фуқаролар ўзларига зарур ахборотни бевосита ёки қонуний вакиллари ёрдамида излаш, олиш, тадқиқ этиш ва тарқатиш, ҳужжат ва б. ахборот манбаларидан нусха, фототасвир олишларига ижозат берилгани билан ҳам кафолатланган. Жумладан, фуқаровий, хўжалик, маъмурий ва жиноят ишлари кўрилаётганда суд мажлиси иштирокчиларининг сўзлари ва хаттиҳаракатларини расмана ёки стенография тарзида ёзиб олиш, магнит тасмасида акс эттириш, суднинг рухсати билан фото, кино, видео тасвирга тушириш, уларни радио тармоқлари ва телевидение орқали намойиш қилиш мумкин. Гумон остидаги шахс ўзининг қандай жиноятда гумонсирилаётгани, айбланувчи — нимада айбланаётганини билишга, улар ва ишдан манфаатдор б. шахслар: жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фукаровий жавобгар, уларнинг вакиллари иҳдаги барча материаллар билан танишиб чиқишга, улардан кўчирма ва нусхалар олишга, шу мақсадда таржимон хизматидан бепул фойдаланишга ҳаклидир. Агар асоссиз ушланган, қамоқда сақланган ёки судланган шахс тўғрисида илгари матбуотда, радио ва телевидение орқали хабар берилган бўлса, у бегуноҳ эканлиги, окдангани ҳақида айни ўша оммавий ахборот воситасида эълон қилиниши шарт. Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги оммавий ахборот воситалари ва журналистларга ҳам улар зарур деб ҳисоблаган ахборотни олиш, уни холисона текшириш ва цензурасиз тарқатиш имкониятларини кафолатлайди. Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлигидан бошқаларнинг ички ҳаётига тааллуқли ахборотни ошкор этиш, тақиқланган илмий, техникавий, касбий, и. ч. жараёнларига оид, шунингдек давлат сири ҳисобланган ахборотни тўплаш ва тарқатиш мақсадида фойдаланиш конунга бииоан жавобгарликка сабаб бўлади.