АХБОРОТ МАШИНАСИ — катта ҳажмли ахборотлардаги маълумотларни сақлаш, уларга ишлов бериш, уларни излаш жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштириш учун мўлжалланган рақамли ҳисоблаш машинаси. Ах. м. ахборотни автоматик тарзда таснифлайди ва уни маълум хотира қурилмасига киритади ёки ахборотни излаш жара-ёнини тезлаштириш учун белгилар билан таъминлайди. Ахборот машинаси катта ҳажмдаги хотира курилмаси борлиги б-н; маълумотларни киритиш ва чиқариш учун мўлжалланган қурилмалар тўплами мавжудлиги б-н; ахборотлар манбаи ва истеъмолчиларга масофадан туриб автоматик боғланиш мумкинлиги б-н; ахборотларни саралаш ва уларга ишлов бериш курилмаси ва б. борлиги билан фарқданади.