АХАЛЦИХЕ — Грузия Республикасидаги шаҳэр. Аҳолиси 25 минг киши (1999). Т. й. станцияси. Батуми, Ахалқалаки ва Боржомига борадиган автомобиль йўлларининг тугуни. Қўнғир кўмир қазиб олиш р-ни маркази. Крахмал, пиво, гипс, ғишт, тахта тилиш, вино з-длари, гўшт к-ти, мебель ф-каси, пед. ва тиббиёт билим юртлари, қ. х. техникуми, театр, ўлкашунослик ва тарих музейлари бор. А. бальнеология курорти. 12-а. дан маълум.