АВДЕРРАЙТИНГ

АВДЕРРАЙТИНГ (инг. underwriting) — 1) қимматбаҳо қоғозларни очиқ обуна бўйича воситачилар орқали тарқатиш. Одатда воситачилик вазифасини инвестиция банклари ёки компаниялари бажаради. Қимматбаҳо қоғозлар катта миқдорда чиқарилган пайтда бундай компаниялар ўзаро бирлашиб эмиссия синдиката тузадилар. Агар қимматбаҳо қоғоз хусусий жойлаштириладиган бўлса, инвесторлар ўртасида жойлаштириш масалалари билан эммитентнинг ўзи шуғулланади;

2) акцияларга обуна бўлиш;

3) кўчмас мулк, кўчар мулк ва тижорат операцияларини суғурта учун қабул қилиш.