АУТОАЛЛЕРГИЯ

АУТОАЛЛЕРГИЯ — организм реактивлигининг ўзгарган ҳолати. Бунда организм ўзининг тўқима компонентлари таркибий қисмларидан бирортасига ортиқча сезувчанлик билан жавоб беради. Аутоаллергияда сезувчанлиги ортган лимфоцитлар ва аутоантителолар ўз аутоантигенлари б-н қайта реакцияга киришади.