АУГСБУРГ — Бавария еридаги шаҳар. Германия жан. да, Альп тоғлари этакларида жойлашган. Аҳолиси 245 минг киши атрофида. Транспорт йўллари тугуни. Қад. тўқимачилик маркази. Машинасозлик, металлни қайта ишлаш, кимё, электротехника ва радиоэлектроника саноати ривожланган. Максимилиан музейи, кўплаб меъморий ёдгорликлар (11 — 18-а. лар) бор. Шаҳар мил. ав. 15-а. да римликлар ҳарбий лагери ўрнида вужудга келган. 10—11-а. ларда йирик савдо-ҳунармандчилик маркази бўлган. 15—16-а. ларда эса А. Ев-ропанинг йирик савдо ва молиявий марказига айланди. 1806 й. дан Бавария таркибида.