АУД

АУД (ёки Аудҳ) — Шим. Ҳиндистондаги тарихий вилоят. Ганг дарёсининг ўрта оқимида жойлашган. Мил. ав. 6-а. да Ауд ҳудудида қулдорлик давлати Кошала бўлиб, бутун вилоят унинг пойтахти Айодҳье номи билан аталган. Қадимда ва ўрта асрларда А. Ганга водийсида ташкил топган йирик давлатларнинг муҳим таркибий қисми бўлган. 18-а. нинг 20-й. ларида бобурийларнинг Ауд даги ноиби Саодатхон Аудни Бобурийлар салтанатидан мустақил деб эълон килди. 18—19-а. ларнинг бошларида А. Ҳиндистоннинг йирик ҳокимликларидан бири бўлиб, пойтахти Лакҳнау эди. А. Англиянинг Ост-Индия компанияси экспансиясига қарши фаол кураш олиб борди, аммо 1764 й. Буксара яқинидаги жангда енгилгач, мазкур компанияга қарам бўлиб қолди. Инглиз аннексиясидан кейин Ауд ҳудуди Шим.-Ғарбий вилоятлар таркибига киритилди. 1902 й. бу вилоятлар Агра ва А. Бирлашган вилоятлари (1950 й. дан Уттар-Прадеш штати) деб аталди.