АТТРАКЦИОН

АТТРАКЦИОН (франц. attraction — тортилиш) — 1) цирк томошаси. Дастлабки механика ва физика ютуқлари асосида кўрсатилган цирк номерлари Аттракцион дейилган. Ҳозир муайян ғоя ва мазмун асосида бир-бири билан боғлиқ цирк томошалари дастури Аттракцион дейилади;

2) маданият ва истироҳат боғлари, болалар саройлари, умуман оммавий са-йил жойларида кўнгил очиш учун ўрнатилган қурилма (чархпалак, карусель ва кема-арғимчоқ ва б.).