АТТИКА

АТТИКА — қад. Ўрта Юнонистоннинг жан.-шарқида жойлашган вилоят. Юнон ривоятларига кўра, Афина атрофида Аттиканинг сиёсий бирлашуви шоҳ Тесей даврида содир бўлган; аслида бу жараён бир неча асрларга чўзилган. Мил. ав. 6-а. га келиб Афина Аттикада мутлақ иқтисодий ва сиёсий устунликка эришган. Ҳоз. Грецияда Аттика шу номдаги маъмурий-ҳудудий бирлик — ном (маркази — Афина).