АЦИДОФИЛ ОРГАНИЗМЛАР (лот. acidus—нордон, кислотали ва fileo — севиш) — кислотали муҳитда яшай оладиган организмлар. Мас, сут кислотали ва сирка кислотали бактериялар. Озиқ-овқат саноатида, хусусан сутли маҳсулотлар тайёрлашда қўлланилади.