АЦЕТОН ТАНАЛАР, кетон таналар — роксимой кислота, ацетосирка кислота ва ацетондан иборат моддалар гуруҳи. Улар ўзаро яқин муносабатда бўлади. Ёғ кислоталарнинг нормал алмашинуви натижасида Р-оксимой кислота, унинг оксидланишидан ацетосирка кислота ва бу кислотанинг декарбоксилланишидан ацетон ҳосил бўлади. Нормал шароитда Ацетон таналар СО2 гача тўла оксидланиб, организмда ортиқча тўпланмайди. Лекин баъзи патологик ҳолатларда (қанд касаллигида, оч колганда, иситма кўтарилганда) жигарда гликоген камайиб, ёғларнинг оксидланиши кучайиши сабабли қонда Ацетон таналар миқдори ортиб кетади ва организмни заҳарлайди. Ацетон таналар фақат сийдик билан эмас, балки ўпка орқали ҳам ажралади.