АЦЕТИЛЛАШ — органик бирикмалардаги водородни сирка кислота қолдиғи (СН,СО)га алмаштириш усули. Ацетиллаш учун, одатда, сирка ангидриддан ёки ацетил хлориддан фойдаланилади. Ацетиллаш саноатда ацетат ипак, аспирин, хушбўй мураккаб эфирлар ва б. олишда қўлланилади.