АЦЕТАТЛАР

АЦЕТАТЛАР (лот. acetum — сирка) — сирка кислотанинг тузлари ва эфирлари. Кўпчилиги сувда яхши эрийди. Тўқимачилик саноатида хуруш сифатида, тиббиётда антисептик восита ва б. мақсадларда ишлатилади. Эфирлари — хушбўй ҳидли учувчан суюқликдир. Ацетатлар (асосан этил ацетат) нитроцеллюлоза локлари ва полиэфир смолалар учун эритувчи сифатида, шунингдек целлулоид, киноплёнка, атир-упа и. ч. да ва озиқовқат саноатида ишлатилади. Винил ацетат асосида сунъий толалар, локлар ва елимлар тайёрланади.