АЦЕТАМИД

АЦЕТАМИД, сирка кислота амиди, рангсиз кристалл. Соф ҳолда ҳидсиз, суюқланиш т-раси 82 — 83°, кайнаш т-раси 221,2°. Сувда, спиртда ва глицеринда осон эрийди, эфирда эримайди. Кучли кислоталар таъсирида туз ҳосил қилади. Тери пиширишда, қоғоз и. ч. да қўлланилади.