АЦЕТАЛЛАР

АЦЕТАЛЛАР — альдегидларнинг гидратланган оддий эфирлари. Рангсиз, хушбўй суюкликлар. Органик эритувчиларда яхши, сувда жуда ёмон эрийди. Ацеталлар темир (III)-хлорид (FeCl,) ёки минерал кислоталар иштирокида альдегидларни спиртлар, ортоэфирлар ёки тетраалкоксисиланлар билан қиздириб олинади. Саноатда ацетальдегиднинг ацетали — ацетилендан олинади. Ацеталлар атир-упа саноатида, флотореагент, пластификатор ва сурков мойлари сифатида кенг ишлатилади.