АТРОФИЯ

АТРОФИЯ (юн. atropheo — озаяпман) — тўқималар озиқланишининг бузилиши натижасида аъзоларнинг кичрайиб, ҳужайралар сифатинингўзгариши. Физиологик ва патологик Атрофия тафовут қилинади. Физиологик Атрофия аъзолар функцияларининг тўхташи натижасида рўй беради. Чунончи организм ўсишдан тўхтаганда, айрисимон без атрофияланиб,ёғ тўқимаси кўпаяди. Одам қариган сари аъзолар фаолияти сусайиши натижасида безлар ва ички аъзолар ҳажми кичраяди, тери эластиклиги йўқолиб, ажин пайдо бўлади. Патологик Атрофияга турли касалликлар (сил, ўсмалар, за-ҳарланиш ва б.) сабаб бўлади. Бунда аъзолар ҳажми кичраяди. Атрофия сабаблари йўқотилса, аъзолар асли ҳолига қайтиши мумкин, жумладан синган суяк битгандан сўнг атрофияланган мускуллар тикланиб, ҳаракат нормаллашади. Атрофиянинг олди олинмаса, ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин, мас, кўз нерви Атрофияси кўрликка, мускуллар Ахи фалажликка, жинсий безлар Ахи жинсий қобилиятнинг сусайиши (фарзанд кўрмасликка) сабаб бўлади.