АТОНАЛЛИК

АТОНАЛЛИК (юн. а — инкор қўшимчаси ва tonal — тон) — тоналликнм, аниқроғи мусиқанинг лад асосини инкор этиш билан боғлиқ кенг маънодаги атама, Австрия скрипкачиси ва композитори Р. Колиш (1896—1978) томонидан айнан скрипкада ноаниқ ижрога нисбатан илк бор қўлланилган. Мусиқа санъатининг объектив асосларини, мусиқий ҳамоҳангликпар табиатини ва гармония қонунларини инкор этади ҳамда товушларнинг ихтиёрий бирикмалари ёки муайян композиция тизимлари (мас, додекафония қоидалари) билан алмаштиради.